Тошкентда йилнинг энг шов-шувли ММА кечаси: MANGU 02 карди маълум!
Тошкент яна катта ММА байрамига мезбонлик қилади! 25 апрель куни пойтахтимиздаги муҳташам "Ҳумо арена" мажмуасида "MANGU 02" турнири бўлиб ўтади. Биринчи турнири жорий йилнинг 7 февралида муваффақиятли ўтказилган мазкур промоушен бу сафар янада қизиқарли ва халқаро жангларга бой кардни тақдим этмоқда.
Марказий жанг: Ўзбекистон Бразилияга қарши
Кечанинг асосий воқеаси ҳамюртимиз Достон Бозоров ҳамда бразилиялик хавфли рақиб Дарлан Феррейра ўртасидаги тўқнашув бўлади. Икки хил мактаб...