Каземиро “Манчестер Юнайтед”ни тарк этиб АҚШга йўл олади
Каземиро жорий мавсум якунида "Манчестер Юнайтед" сафини эркин агент сифатида тарк этиши кутилмоқда. Тажрибали ярим ҳимоячи учун янги босқич сифатида АҚШ чемпионати варианти жиддий кўриб чиқилмоқда.
RTI нашри маълумотига кўра, бразилиялик футболчи ёзда "Интер Майами" жамоасига ўтиши мумкин. Бу клубда ҳозирда дунё юлдузи Лионель Месси ҳам ҳаракат қилмоқда, шунинг учун трансфер янада диққат марказида турибди.
Маълумотларга кўра, “Интер Майами” Каземирога 2028 йилгача мўлжалланган узоқ муддатли шартнома таклиф қилмоқчи.