Трамп: "Ўнта урушни якунладим, дунё ўзгармоқда"
АҚШ президенти Доналд Трамп навбатдаги чиқишида кескин баёнотлар билан жамоатчилик эътиборини тортди. Унинг таъкидлашича, ўзи иштирок этган сиёсий жараёнлар натижасида саккизта уруш тугатилган бўлиб, агар Эрон ва Ливандаги вазият ҳам ҳисобга олинса, бу кўрсаткич ўнтага етади.
Трамп сўзларига кўра, яқин вақт ичида Эрон томонидан Ҳормуз бўғози тижорат кемалари учун тўлиқ очиқ экани эълон қилингани бутун дунё учун ижобий ўзгаришлар белгиси сифатида баҳоланмоқда. У бу ҳолатни “ёруғ ва тарихий кун” дея таърифлади.