Кроос “Реал”нинг “Эл Класико”даги ҳолатидан қаттиқ ранжиди
Мадриднинг “Реал” клуби собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроос Ла Лиганинг 35-туридан ўрин олган “Эл Класико”даги мағлубият ҳақида ўз фикрларини билдирди. “Қаймоқранглилар” сафарда “Барселона”га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Ушбу ғалаба каталонияликлар учун тарихий аҳамият касб этди. “Барселона” илк бор айнан “Эл Класико”да муддатидан аввал Испания чемпионлигини расман қўлга киритди. Бу эса “Реал” мухлислари учун мағлубият аламини янада оғирроқ қилди.
Тони Кроос учрашувдан кейин “Реал”нинг ўйинидан умидсизланганини яширмади.