Хосе Моуриньо иккинчи бор Реал Мадрид бош мураббийи бўлиши мумкин
Реал Мадрид клуби ўз тарихидаги шов-шувли тайинловга яқин турибди. Португалиялик мутахассис Хосе Моуриньо 13 йиллик танаффусдан сўнг Сантиаго Бернабеу стадионига қайтиши кутилмоқда. Клуб раҳбарияти Альваро Арбелоани алмаштириш учун айнан Моуриньони асосий номзод сифатида кўрмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
ББК Sport хабарига кўра, 63 ёшли мураббий айни дамда шартнома бўйича якуний музокараларни олиб бормоқда. Флорентино Перез жамоани яна ички ва халқаро майдонларда етакчига айлантириш учун тажрибали мураббийга ишонч билдирмоқда.