"Барселона" собиқ юлдузи Фабрегас "Реал"дан таклиф олса нима дейди?
Испаниялик афсонавий ярим ҳимоячи Сеск Фабрегас бугунги кунда мураббийлик соҳасида ҳам ўз сўзини айтмоқда. Италиянинг "Комо" жамоаси бошқарувида фаолият юритаётган мутахассис А Серияда ҳақиқий "сенсация" кўтарди десак, муболаға бўлмайди.
"Комо" — Европа майдонлари остонасида
Таркиби ва молиявий имкониятлари жиҳатидан Италия грандларидан анча орқада бўлишига қарамай, "Комо" янги мавсумда еврокубокларда қатнашиш ҳуқуқини муддатидан аввал қўлга киритди. Фабрегас шогирдлари кўрсатаётган...