Мингбулоқда ток урган боланинг қўллари кесилди
Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманида кичик ёшли бола ток уриши оқибатида оғир жароҳат олгани ҳақидаги хабарлар кенг муҳокамага сабаб бўлди. Ушбу ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги расмий маълумот тақдим этди.
Маълум бўлишича, воқеа 2025 йил 11 ноябрь куни туманнинг “Кўрикобод” маҳалласида содир бўлган. 2022 йилда туғилган Жамшидбек Холматов қаровсиз қолдирилиб, очиқ ҳолда турган трансформатор пункти ҳудудига кириб кетган. Оқибатда у кучли электр токидан жабрланган.
...