Руппур AESининг биринчи энергоблоки ядро ёқилғиси билан тўлиқ таъминланди
Бангладешдаги Руппур AESининг биринчи энергоблокига янги ядро ёқилғисини юклаш жараёни якунланди. 28-апрелда бошланган ушбу муҳим босқич станцияни энергия ишлаб чиқаришга тайёрлашдаги асосий қадамлардан бири ҳисобланади. Мутахассислар реакторнинг фаол зонасига кетма-кетликда 163 та иссиқлик ажратувчи йиғмани ўрнатишди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Лойиҳа Росатом компаниясининг муҳандислик бўлинмаси — Атомстроекспорт томонидан амалга оширилмоқда. Навбатдаги босқичда реакторнинг юқори...