Ҳантавирус хавфи Ўзбекистонга етиб келдими?
Фото: Yandex
Шу кунларда дунёнинг айрим мамлакатларида ҳантавирус инфекцияси билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилаётгани муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Бироқ Ўзбекистонда ушбу вирус билан касалланиш ҳолатлари ҳозирча аниқланмаган.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Атабековнинг маълум қилишича, мамлакатда эпидемиологик вазият барқарор бўлиб қолмоқда.
“Бугунги кунда Ўзбекистонда ҳантавирус билан боғлиқ хавотирли ҳолат йўқ.