Geely Испаниядаги Ford заводини сотиб олди
Хитойнинг йирик автомобил ишлаб чиқарувчиси Geely компанияси Ford билан Испаниянинг Алмуссафес шаҳридаги заводнинг Ford Бодй 3 йиғув линиясини сотиб олиш бўйича келишувга эришди. Ушбу майдонча келгусида гибрид ва тўлиқ электрлаштирилган автомобилларни ишлаб чиқариш учун марказга айлантирилади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Завод тўлиқ қувват билан ишга туширилгач, йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 300 000 донадан ошиши кутилмоқда. Ишлаб чиқариш жараёни Geely компаниясининг ГEА интеллектуал архитектурасига асосланади...