Тианзҳоу-9 юк кемаси орбитал станциядан ажралиб чиқди
Хитойнинг Тианзҳоу-9 юк кемаси мамлакат орбитал станциясидан муваффақиятли ажралиб чиқди. Бу ҳақда Хитой Марказий телевидениеси хабар берди. Яқин вақт ичида кема бошқариладиган тартибда орбитадан қайтиш жараёнини амалга оширади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Қайтиш жараёнида конструкциянинг асосий қисми атмосферанинг зич қатламларида ёниб кетади. Қолган парчалар эса олдиндан белгиланган хавфсиз денгиз ҳудудига йўналтирилади. Бу каби жараён юк кемалари ўз миссиясини якунлагандан сўнг амалга ошириладиган стандарт тартиб ҳисобланади.