Зуля роли юлдузи Барчин Ғофурова ҳаётидаги оғир синовлар ҳақида сўзлаб берди
“Бахт овчиси” сериалидаги Зуля образи орқали машҳур бўлган актриса ва телебошловчи Барчин Ғофурованинг ҳақиқий исми Умида ҳисобланади. Болалик даврида отаси тарк этган Барчин бугунгача ўша давр жароҳатлари билан яшаб келмоқда. Онаси саратон касаллигига дуч келган, севган инсони томонидан катта миқдордаги маблағларга алданган ҳамда ташқи кўриниши сабаб турли ҳақоратларга учраган актрисанинг ҳаёт йўли осон кечмаган. У салбий роллари туфайли айрим аёллар томонидан ҳатто ўлдириш билан таҳдидларга ҳам дуч келган.