"Ювентус" клуби "Марсел" ҳужумчиси Мейсон Гринвудни трансфер қилмоқчи
"Ювентус" ёзги трансферлар ойнасида "Марсел" ҳужумчиси Мейсон Гринвудни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Турин клуби ушбу трансфер орқали жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Гринвуд Франциядаги фаолияти давомида ажойиб натижалар қайд этди. У сўнгги икки мавсумда 64 та ўйинда майдонга тушиб, 36 та гол уришга эришди.
Жорий мавсумда эса 29 та учрашувда 15 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилди.
"Марсел" айни пайтда чемпионатда олтинчи ўринни эгаллаб турибди.