Туркия ва Россия Аккую AES лойиҳасини молиялаштиришни якунлади
Туркия энергетика ва табиий ресурслар вазири Алпарслан Байрактар мамлакатнинг биринчи атом электр станцияси бўлмиш "Аккую" қурилишида Россия билан ҳамкорликда ҳеч қандай муаммо йўқлигини маълум қилди. Лойиҳа режа асосида амалга оширилмоқда ва дастлабки икки энергоблокни қуриш учун зарур бўлган молиявий маблағлар тўлиқ таъминланган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Ҳозирда станциянинг биринчи энергоблокини синов режимида ишга тушириш 2026 йилнинг сентябрь ёки октябрь ойларига режалаштирилган.