Жорий йилнинг 17 ноябрь куни "Облиқ" темир йўл стансиясидан кўмир ортилган поезд юкни белгиланган манзилга олиб ўтиш вақтида бир неча номаълум шахслар кўмир махсулотини талон-тарож қилиш мақсадида вагонга осилгани ҳақида хабар қилинган эди.
"Ўзбекистон темир йўллари" AЖ матбуот хизмати кўмир ўғирлаган фуқароларнинг шахсига аниқлик киритилганини маълум қилди.
Маълум қилинишича, ўша куни ҳолатни кўрган ва шу ерда хизмат олиб бораётган "Ўзбекистон темир йўллари" AЖнинг Оҳангарон ўқчилик командаси...