60 ёшли онахоннинг 100% натижаси ижтимоий тармоқларда шов-шув бўлди
Фарғона вилоятида яшовчи 60 ёшли бир онахон ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун топширилган назарий имтиҳонда 20 та саволнинг барчасига тўғри жавоб бериб, мукаммал натижа қайд этди. У имтиҳондан муваффақиятли ўтиб, ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга бир қадам яқинлашди.
Энг қизиғи, онахоннинг қувончи видеога тушиб қолган ва у болалардек самимий хурсанд бўлиб, натижасини яқинлари билан бўлишган. Ушбу ҳолат ижтимоий тармоқларда тез тарқалиб, кўплаб фойдаланувчиларнинг қалбини илиқ ҳислар билан тўлдирди.