Автотўхташ ҳудудларида хавфсизлик қоидалари кучайтирилди
Автотранспорт тўхташ жойларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида янги қоидалар белгиланди. Унга кўра, автомобиллар бу ҳудудларда соатига 5 километрдан ортиқ тезликда ҳаракатланиши тақиқланади. Бу қоида йўловчилар, ҳайдовчилар ва умумий хавфсизликни таъминлашга қаратилган.
Шунингдек, автомобиль тўхташ жойлари ҳудудида бир қатор фаолиятлар ҳам чекланади. Жумладан, махсус ажратилмаган жойларда транспорт воситаларини таъмирлаш, ювиш ҳамда ёнилғи ва мойлаш материалларини қуйиш тақиқланади.