Арда Гулер “Реал”дан кетиши мумкинлиги муҳокама қилинмоқда
Мадриднинг "Реал Мадрид" клуби яримҳимоячиси Арда Гулер ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши эҳтимоли пайдо бўлди. Ёш туркиялик футболчи атрофидаги қизиқиш кун сайин ортиб бормоқда.
Маълумотларга кўра, унинг хизматларига Лондоннинг "Арсенал" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. “Тўпчилар” ёзги трансфер даврида 20 ёшли истеъдодни ўз сафига қўшиб олиш учун ҳаракат қилишни режалаштирмоқда.
Арда Гулернинг “Реал” билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йил июнига қадар кучда қолади.