“Бу менинг онам” қўшиғи машҳурлик учун айтилмаган, — Малика Равшанова
“Бу менинг онам” қўшиғи билан кенг эътирофга сазовор бўлган хонанда Малика Равшанова навбатдаги суҳбатда ўз ҳаёти, ижоди ва шахсий кечинмалари ҳақида очиқ фикр билдирди. У 35 ёшида халқ орасида танилгани, санъат йўли осон кечмагани ва орзулари қандай амалга ошгани ҳақида гапирди.
Малика учун ушбу қўшиқ машҳурлик учун эмас, балки ички туйғуларнинг ифодаси сифатида яралган. Унинг айтишича, бу орзу отасининг истаги билан боғлиқ бўлиб, она ҳақида қўшиқ куйлаш истаги йиллар давомида юрагида яшаб келган.