"Ланс"дан суперкамбэк: “Тулуза”га қарши 0:2 ҳисоби 3:2 га айлантирилди
Франция чемпионати 30-тури доирасида бўлиб ўтган қизиқарли баҳслардан бири Ланс шаҳрида ташкил этилди. Унда маҳаллий “Ланс” жамоаси ўз мухлислари қаршисида “Тулуза”ни қабул қилди ва ҳақиқий голлар шоусига айланган учрашувни ғалаба билан якунлади.
Ўйин жуда тезкор ва кутилмаган бурилишларга бой тарзда бошланди. Илк дақиқалардаёқ меҳмонлар фаолликни қўлга олиб, 6-дақиқада Кассерес орқали ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмай, 13-дақиқада Коумбасса устунликни янада ошириб, “Тулуза”ни ишончли ҳолатга олиб чиқди.