Фото: SCMP Хитойнинг Taihang National Laboratory аэрокосмик двигателлар тадқиқот маркази мутахассислари сунъий интеллект технологиясига эга турбореактив двигател синовини муваффақиятли ўтказди. South China Morning Post газетасининг ёзишича, у 4 Мах (қарийб 4,9 минг км/соат) тезликда ҳам «самарали ва барқарор» ишлай олади.
Нашр маълумотларига кўра, номи ошкор этилмаган двигател ҳарбий маҳсулотлар «таъминот занжирини 100 фоиз маҳаллийлаштириш» талабларига жавоб беради. Taihang National Laboratory...