Эрон Сурияда катта мағлубиятга учраган, аммо шундай бўлса-да, мамлакатда ўз фаолиятини давом эттиришга уринади. Бу ҳақда Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг (ИИҚК) бригада генерали Беҳруз Эсбатий маълум қилди.
NYT нашри маълумотларига кўра, генерал ўтган ҳафта Теҳрондаги масжидда сўзга чиққан ва унинг нутқи Эрон раҳбариятининг баёнотларига кескин зид бўлган. Эрон расмийлари ҳафталаб Суриядаги стратегик йўқотишлар кўламини камайтириб кўрсатишга уринган.