2025 йилнинг биринчи кунида Россия Федерацияси таркибидаги Чеченистон Республикасида янги диний таълим муассасаларининг қурилишига старт берилди. Республика раҳбари Рамзан Қодиров бу ҳақда ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.
Қодировнинг таъкидлашича, Грозний шаҳрида қурилаётган янги мадраса куҳна Бухорода таваллуд топган буюк муҳаддис олим Имом Ал-Бухорий номи билан аталади. Лойиҳага кўра, мадраса уч қаватли бинодан иборат бўлади ва у 500 нафар ўқувчини қабул қилиш имкониятига эга. Толибларнинг...