Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 6 ноябрь куни Бишкекда бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) саммитидаги нутқида ўртоқ туркий ёзувнинг аҳамиятини урғулади, дея хабар қилди Қирғизистоннинг 24.kg агентлиги.
“Бизнинг умумий алифбомиз келажакни биргаликда барпо этишимизнинг яна бир белгиси саналади. Туркия, Озарбайжон ва Шимолий Кипр ўртоқ туркий алифбога ўтишга тайёр. Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Туркманистон ҳам янги алифбога ўтиш йўлини тутса, мақсадга мувофиқ...