Франция пойтахти Париж шаҳри мезбонлик қилаётган навбатдаги ёзги Олимпия ўйинларининг бокс мусобақалари 27 июлдан 10 августга давом этади. Эркаклар ўртасидаги 7 та ва хотин-қизлар мусобақасида 6 та медаллар жамланмаси учун баҳс боради.Яккакураш турларида энг кескин ва муросасиз, томошабоп тўуқнашувлар ўта оғир вазн тоифасида кузатилади.Бу вазнда Олимпиада чемпионлигига асосий даъвогар сифатида айни пайтда жаҳоннинг энг кучли бокчиси ҳисобланган Баҳодир Жалолов эътироф этилмоқда. Бу бежиз эмас, албатта.