Чинквини Сафонов ПСЖнинг асосий дарвозабони бўлиши мумкин
Россия терма жамоасининг собиқ менежери Оресте Чинквини ПСЖ дарвозабони Матвей Сафоновнинг Франциядаги истиқболлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассиснинг айтишича, Сафонов узоқ йиллар давомида Париж клубида биринчи рақамга айланиш салоҳиятига эга. Ҳозирча ҳам дарвозани айнан у қўриқлаяпти, рақобатчиси Шевале эса захирада қолмоқда.
Чинквини Сафонов сўнгги ўйинда “Ренн”га қарши учта гол ўтказиб юборганига қарамай (1:3), барибир бошланғич таркибда...