Рафинья Испания матбуотини ёлғончиликда айблади
Барселона вингери Рафинья Испания оммавий ахборот воситаларида ўзининг клубдан кетиши ҳақида тарқалган миш-мишларга кескин муносабат билдирди. ЭСПН нашрига берган интервюсида бразилиялик футболчи бу хабарларнинг барчаси уйдирма эканлигини таъкидлади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
"Барселона"га келганимдан бери ҳар куни кетишим ҳақида гап-сўзлар тинмаяпти. У ерда шунчаки ёлғон гапирадиган бир одам бор", — деди Рафинья. У аниқ бир журналистнинг исмини айтмаган бўлса-да, унинг ғазабига Спорт...