"Арсенал" Барколя учун жиддий трансфер режасини тайёрламоқда
Лондоннинг “Арсенал” клуби ёзги трансферлар ойнаси олдидан ҳужум чизиғини кучайтириш борасида фаол ҳаракат қилмоқда. “Тўпчилар” раҳбарияти ва скаутлар штаби “ПСЖ” сафида тўп сураётган франциялик вингер Брэдли Барколяга жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Маълумотларга кўра, “Арсенал” 23 ёшли футболчи ҳақида барча зарур маълумотларни тўплаб бўлган. Бу эса Лондон клуби Барколяни шунчаки кузатмаётгани, балки унинг имкониятлари, ўйин услуби, жисмоний ҳолати ва трансфер шартларини чуқур ўрганаётганини англатади.