Арне Слот Ливерпулнинг жароҳат олган футболчилари ҳақида хушхабар берди
Ливерпул бош мураббийи Арне Слот Англия Премер-лигаси доирасида Челси жамоасига қарши бўлиб ўтадиган баҳс олдидан жамоанинг асосий таркиби ҳақида ижобий янгиликларни маълум қилди. Хусусан, ҳужумчи Алехандер Исак машғулотларга қайтгани ва яқинлашиб келаётган ўйинда таркибга киритилиши мумкинлиги тасдиқланди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Ибраҳима Конате ва Флориан Виртс билан боғлиқ хавотирлар ҳам ўз тасдиғини топмади. Арне Слотнинг таъкидлашича, Конате шахсий сабабларга кўра машғулотларни ўтказиб юборган...