Хосе Моурино Реал Мадридга қайтиши мумкин
Реал Мадрид жамоасида катта ўзгаришлар кутилмоқда. Клуб раҳбарияти Альваро Арбелоа ўрнига бош мураббий сифатида Хосе Моуринони қайтариш вариантини жиддий кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Скй Sports хабарига кўра, португалиялик мутахассис ҳозирда асосий номзод ҳисобланади. Клуб бош директори Хосе Ангель Санчез ушбу трансфер ташаббускори бўлиб, у аллақачон мураббийнинг вакиллари билан музокараларни бошлаб юборган.
Тҳе Атҳлетик нашрининг таъкидлашича, Флорентино Перез ҳам Моуринонинг қайтишини қўллаб-қувватламоқда.