Винсент Компани ва Бавария ҳакамлар қароридан ғазабда
Чемпионлар лигаси доирасидаги Бавария ва PSJ ўртасидаги баҳс ҳакамларнинг баҳсли қарорлари туфайли катта шов-шувга сабаб бўлди. Учрашувнинг 23-дақиқасида бош ҳакам Жоао Пинҳеиро Гарри Кейннинг дарвозабон билан яккама-якка чиқиб кетишига йўл қўймай, ўйиндан ташқари ҳолатни нотўғри қайд этди. Ушбу вазиятда қанот ҳаками байроқчани кўтармаган бўлса-да, бош ҳакамнинг ҳуштаги ўйинни тўхтатиб қўйди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Эксперт Майкл Баллак ҳакамнинг бу қарорини кескин танқид қилиб, уни қўпол хато деб атади.