Хвича Кварацхелия Чемпионлар лигасида тарихий натижа қайд этди
“ПСЖ”нинг грузиялик юлдузи Хвича Кварацхелия Европа футболи тарихидан ўрин олди. Чемпионлар лигаси яримфиналида “Бавария”га қарши баҳсда у яна ҳал қилувчи ҳаракати билан жамоасига ёрдам берди ва уникал рекорд муаллифига айланди.
Мюнхенда кечган яримфинал жавоб учрашувининг 3-дақиқасида Хвича Кварацхелия жамоадоши Усмон Дембелега аниқ узатма берди. Франциялик ҳужумчи эса имкониятдан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди.
Ушбу ассист орқали грузиялик футболчи Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида...