Стевен Геррард: Арсенал Чемпионлар лигаси финалида аутсайдер ҳисобланади
Ливерпулнинг собиқ сардори Стевен Геррард Арсенал Чемпионлар лигаси финалида PSJга қарши баҳсда аутсайдер бўлишини таъкидлади. У Микел Артета шогирдлари Европа тожини қўлга киритиш учун финалда мукаммал ўйин кўрсатиши шартлигини қайд этди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
PSJ ярим финалда Бавария жамоасини умумий ҳисобда 6:5 ҳисобида мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Геррард француз клубининг тажрибаси, ҳужумдаги маҳорати ва таркиб чуқурлиги уларни яққол фаворитга айлантираётганини айтиб ўтди.