Манчестер Юнайтед Маркус Решфорд билан хайрлашишга тайёр
Манчестер Юнайтед раҳбарияти Маркус Решфорднинг клубдаги келажаги йўқлигини маълум қилди. Ҳозирда Барселона сафида ижара асосида тўп сураётган ҳужумчи келаси мавсумда "Олд Траффорд"га қайтмайди. Клуб инглиз футболчисининг юқори маошидан халос бўлишни мақсад қилган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Решфорд яқинда ижтимоий тармоқларда Манчестер Юнайтеднинг Чемпионлар лигасига қайтиши муносабати билан илиқ фикр қолдирган бўлса-да, бу клубнинг қарорини ўзгартирмади. Жамоа мураббийлар штаби ва...