Неймар Робинҳо Жуниор билан юзага келган можаро юзасидан узр сўради
Бразилиялик юлдуз Неймар машғулотлар вақтида ёш жамоадоши Робинҳо Жуниор билан юз берган жанжал юзасидан омма олдида узр сўради. Футболчи машғулотдаги кескин вазиятда ўзини тута олмаганини ва ёш ўйинчига нисбатан нотўғри муносабатда бўлганини тан олди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Cопа Судамериcана доирасидаги Депортиво Реcолета жамоасига қарши ўйиндан сўнг журналистларга интервю берган Неймар, кийим алмаштириш хонасида Робинҳо Жуниор билан барча келишмовчиликларни ҳал қилганини таъкидлади.