Бавария нима учун Нико Уилямс трансферидан воз кечди?
Нико Уилямс ёзги трансфер ойнаси давомида Бавария клубининг асосий нишонларидан бири эди, бироқ якунда келишув амалга ошмади. Спорт Билд хабарига кўра, Атлетик Билбао вингерининг трансфери барбод бўлишига икки асосий сабаб таъсир кўрсатган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Биринчидан, футболчининг молиявий талаблари Бавария раҳбариятини қониқтирмади. Уилямс йилига 22 миллион евро маош ва қўшимча бонуслар талаб қилган. Спорт директори Макс Эберлнинг сўзларига кўра, музокаралар бошланмасданоқ...