Энрике Сересо: Арсенални Мадридда кечки тушлик кутмоқда
Атлетико Мадрид президенти Энрике Сересо Чемпионлар лигаси ярим финали доирасидаги Арсеналга қарши жавоб учрашуви олдидан ҳазиломуз тарзда рақиб жамоани Мадридда ўзига хос «қасос» кутаётганини маълум қилди. Лондонликларнинг тушликни соат 11:30 да белгилагани испаниялик функционерни ҳайратда қолдирди, чунки Мадридда овқатланиш одатлари анча кечроқ вақтга тўғри келади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Сересо матбуотга берган интервюсида: «Улар Мадридга келганларида, биз тушликни соат 15:00 га белгилаймиз», — дея ҳазил қилди.