Чемпионлар лигаси: Атлетико Мадрид Арсеналга ютқазиб, финалдан қуруқ қолди
Атлетико Мадрид Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб учрашувида Арсеналга 1:0 ҳисобида мағлуб бўлди. Икки ўйин натижасига кўра 2:1 ҳисобида устун келган Лондон клуби финал йўлланмасини қўлга киритди. Diego Simeone шогирдлари бутун ўйин давомида дарвоза томон атиги иккита аниқ зарба йўллай олди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Биринчи бўлим охирида Леандро Троссарднинг зарбасидан сўнг Жан Облак тўпни қайтарди, аммо Букаё Сака бўш қолган дарвозани ишғол қилиб, ҳисобни очди. Иккинчи бўлим бошида...