Pep Guardiola маслаҳати: Винсент Компани Баварияда қандай пайдо бўлди?
Бавария фахрий президенти Ули Хёнес клуб бошқарувига Винсент Компанининг тайинланиши ортида Pep Guardiola билан бўлган махфий суҳбат турганини маълум қилди. Мюнхен клуби раҳбарияти янги мураббий излаш жараёнида Жулиан Нагелсманн, Ралф Рангник ва Ханси Флик каби номзодлар билан музокара олиб борган бўлса-да, якунда айнан белгиялик мутахассис танланди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Ули Хёнеснинг сўзларига кўра, Pep Guardiola клуб раҳбариятига Компанини кўзи ёпиқ ҳолда ишга олишни маслаҳат берган.