Порто Арсенал ҳимоячиси Якуб Кивиорни тўлиқ сотиб олди
Португалиянинг Порто клуби Арсенал ҳимоячиси Якуб Кивиорни тўлиқ трансфер ҳуқуқи асосида ўз сафига қўшиб олди. Полшалик футболчи ўтган мавсумни ижара асосида Португалияда ўтказиб, жамоанинг чемпионликка эришишида муҳим рол ўйнади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Расмий маълумотларга кўра, Порто ушбу трансфер учун 17 миллион евро тўлайди. Шунингдек, келишувда натижаларга боғлиқ ҳолда қўшимча 5 миллион евро бонуслар ҳам кўзда тутилган. Умумий қиймат 19 миллион фунт стерлинггача етиши мумкин.