Неймар 2026 йилги Жаҳон чемпионатида захирадан майдонга тушишга тайёр
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Каземиро Неймар Бразилиянинг 2026 йилги Жаҳон чемпионати қайдномасига киритилишини қўллаб-қувватлади. Унинг фикрича, ҳужумчи кубокни ютиш учун асосий таркибдаги ўрнидан воз кечишга тайёр. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Доимий жароҳатлар Неймарга 2023 йилдан бери миллий жамоада ўйнашга тўсқинлик қилмоқда. Карло Анчелотти 34 ёшли футболчини ёзги мусобақа қайдномасига киритишни истисно этмади.
Узоқ танаффус туфайли ҳужумчи асосий таркибга киритилмаслиги мумкин.
