Ўзбекистон дзюдочилари Истанбулда ёрқин ғалабалар қайд этди
Туркиянинг Истанбул шаҳри мезбонлик қилган нуфузли “Istanbul Junior European Cup 2026” турнири ўз якунига етди. Дунёнинг 27 давлатидан 500 нафардан ортиқ ёш дзюдочи иштирок этган мусобақа кескин ва рақобатларга бой тарзда ўтди.
Беллашувларнинг иккинчи куни ўрта ва оғир вазн тоифаларида ғолиблар аниқланди. Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Фазлиддин Рафиков +100 кг вазн тоифасида барча рақибларини ишончли тарзда мағлуб этиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасини эгаллади. У турнир давомида Россия...