"Бавария" PSJ билан ўйин олдидан янги уй либосини тақдим этди
"Бавария" клуби ўзининг янги уй либосини расман тақдим этди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Тақдимот кампаниясида жамоа ҳужумчиси Ҳарри Кане асосий юз сифатида иштирок этди. Янги қизил-оқ либос "adidas" компанияси томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, анъанавий ранглар ва замонавий дизайнни ўзида жамлаган.
Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу либос илк бор 6 май куни "PSJ"га қарши Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб учрашувида кийилади. "Альянс Арена"да ўтадиган баҳсда немис клуби янги қиёфада майдонга тушади.