Кафу Неймарни Роналдо ва Мессидан кучлироқ деб атади
Бразилия терма жамоаси афсонаси Кафу Неймар техник жиҳатдан Лионель Месси ва Криштиану Роналдудан устун эканлигини маълум қилди. У ҳужумчини бўлажак Жаҳон чемпионатида терма жамоани етаклашига ишонч билдирди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Учта кетма-кет Жаҳон чемпионати финалида ўйнаган ягона футболчи бўлган афсонавий ўнг қанот ҳимоячиси, соғлом Неймар Бразилия терма жамоаси учун ҳал қилувчи ўйинчи бўлиб қолишига ишонади.