"Пахтакор" сўнгги дақиқада гол уриб мағлубиятдан қутулди
Суперлиганинг 11-тури доирасида Термизда бўлиб ўтган «Сурхон» — «Пахтакор» баҳси кутилганидек кескин ва драматик руҳда кечди. Ушбу учрашувда мезбонлар узоқ вақт давомида ғалабага яқин келган бўлса-да, меҳмонлар охирги сонияларда ҳисобни тенглаштириб, бир очкони илиб кетишга муваффақ бўлди.
Биринчи бўлимда ҳар икки жамоа эҳтиёткор ўйин намойиш этди. Майдон марказида кураш кучли бўлиб, хавфли вазиятлар кам кузатилди. Аммо 42-дақиқада «Сурхон» ўз имкониятидан унумли фойдаланди — Суннатилла Абдуллажонов аниқ зарба билан ҳисобни очиб...