Левандовски "Барселона" футболчиларига 100 очко йиғиш вазифасини қўйди
Роберт Левандовски "Барселона"даги жамоадошларини 100 очколик маррани забт этишга чақирди. Ҳужумчи Ла Лигада пешқадам бўлишига қарамай, фақат чемпионлик билан чекланиб қолмасликни сўради. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
У Тито Виланова ва Жозе Моуринио ўрнатган тарихий натижаларни такрорлашни мақсад қилган.
"Барселона" шанба куни "Осасуна" устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, чемпионлик сари муҳим қадам ташлади. Левандовски 81-минутада ҳисобни очган бўлса, беш дақиқадан сўнг Ферран Торрес устунликни оширди.