Муҳаммад Салаҳ Ҳендерсоннинг "Ливерпуль"га қайтишига алоҳида эътибор қаратди
Муҳаммад Салаҳ "Ливерпуль" мухлисларини собиқ сардор Жордан Ҳендерсон "Энфилд"га қайтганида уни муносиб кутиб олишга чақирди. Мисрлик ҳужумчининг фикрича, Ҳендерсоннинг 2023 йилдаги кутилмаган кетиши унга тўғри хайрлашиш имконини бермаган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Ҳендерсон "Ливерпуль"нинг мавсумдаги сўнгги ўйинида "Брентфорд" таркибида майдонга тушиши кутилмоқда. У Саудия Арабистонига тезкор трансфер қилингани сабабли мухлислар билан расман хайрлаша олмаган эди.
Салаҳ собиқ...