Киммих: "Бавария" услубидан воз кечмайди, ғалаба қозониши шарт
Мюнхеннинг машҳур клуби — «Бавария» сўнгги баҳсларда ҳимояда жиддий муаммоларга дуч келаётганига қарамасдан, жамоа ўзининг анъанавий, ҳужумкор ва ташаббускор ўйин услубидан воз кечиш ниятида эмас. Бу ҳақда жамоа етакчиларидан бири, тажрибали яримҳимоячи Йозуа Киммих очиқ баёнот бериб, мухлисларга муҳим сигнал юборди.
Сўнгги учта учрашувда мюнхенликлар дарвозасидан жами 11 та гол ўтказиб юборди. Германия Бундеслигасида «Майнц» ва «Хайденҳайм» каби рақиблар «Бавария»ни ҳар бири уч мартадан ранжитган бўлса...