"Барселона" бугун чемпион бўлиши мумкин: "Реал"нинг натижасига боғлиқ
Испания Ла Лигасида чемпионлик масаласи ҳал бўлиш арафасида. “Барселона” жамоаси бугуннинг ўзидаёқ расман мамлакат чемпионига айланиши мумкин.
34-тур доирасида Ҳанс-Дитер Флик шогирдлари меҳмонда “Осасуна”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, муҳим уч очкони қўлга киритди. Бу ғалаба каталонияликларга турнир жадвалида янада мустаҳкам устунлик берди.
Айни пайтда “Барселона” 14 очко фарқ билан “Реал Мадрид”дан илгарилаб кетган. Мадридликларда захирада яна битта ўйин мавжуд бўлса-да, вазият жуда жиддий тус олган.