Ферран Торрес ва Ямал "Барселона" тарихида 25 йиллик рекордни янгилади
Ферран Торрес "Барселона"нинг "Осасуна" устидан 2:1 ҳисобидаги ғалабасида тарихий натижа қайд этди. У клубнинг 25 йилдан ортиқ вақт давомида сақланиб қолган рекордини янгилади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Футболчининг 86-дақиқадаги голи эвазига Каталония клуби жорий асрда илк бор бир мавсумда 15 тадан кўп гол урган икки нафар испан ўйинчисига эга бўлди.
Торрес шанба оқшомида ўзининг 15-голини урди. Жароҳат олган Ламин Ямал эса Ла Лигада "Барселона" учун 16 марта рақиб дарвозасини ишғол қилган.